Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Зил» уриб юборган пиёда жойида ҳалок бўлди

«Зил» уриб юборган пиёда жойида ҳалок бўлди

2018 йил 29 май куни Тошкент шаҳрида тонги 04:00 да йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Мазкур мудҳиш ҳодиса бир инсонни ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган, Чилонзор туманида яшовчи С.М. шахсий «ЗИЛ-4505» русумли автоуловни бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Натижада пиёда 1952 йилда туғилган, нафақада бўлган яшнабодлик С.Р. олган тан жароҳати натижасида шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг