Зеленский самолёт ҳалокати бўйича асосий гапни айтди
Украина президенти Владимир Зеленский Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраган жойга етиб борди ва йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Страна.ua» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, фожианинг кўплаб тахминлари бўлиши мумкин.
«Ҳозир асосийси фожиа юз берди, йигитларимиз ҳалок бўлди», — деди Зеленский.
У 26 сентябрни мотам куни деб эълон қилди.
Аввалроқ Харьков вилоятида Ан-26 ҳарбий-транспорт самолёти фалокатга учраши сабабли мотам куни эълон қилингани тўғрисида хабар бергандик.
Зеленский ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан ёрдам кўрсатилишига ваъда берди:
«12:00 да бош вазир билан ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам бериш тўғрисида суҳбатлашаман».
Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари президент топшириғига биноан муодафаа соҳасидаги барча шартномаларни таҳлил қилиб чиқади. Ан-26га ўхшаш самолётлардаги барча парвозлар тўхтатилади.
Ҳалокат ҳарбий аэропортдан икки километр узоқликда ўқув парвози пайтида бортда ёнғин келиб чиққандан сўнг содир бўлган. Ҳалокатга двигатель ишламай қолгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Самолётда Иван Кожедуб номидаги Харьков Ҳаво кучлари университетининг курсантлари бўлган.
Самолёт қулаётган вақтда сакраб қолган икки нафар курсантдан бири шифохонада вафот этгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter