Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Эроннинг уриб туширилган Boeing ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

Зеленский Эроннинг уриб туширилган Boeing ҳақидаги баёнотига изоҳ берди

Фото: «Риа Новости»

Украина президенти Владимир Зеленский Эрондан ўз айбини тўлиқ тан олишини, расмий кечирим сўрашини, айбдорларнинг жазоланиши ва уриб туширилган Украина самолёти учун компенсация тўланишини кутаётганини айтди. 

Украина авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти ўтган чоршанба куни эрталаб Теҳрон аэропортидан Киевга парвоз қилгач, ҳалокатга учраганди. Ҳаммаси бўлиб 176 киши: Эрон, Украина, Канада, Германия, Швеция ва Aфғонистон фуқаролари (167 йўловчи ва тўққизта экипаж аъзоси) ҳалок бўлди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Украина самолётини тасодифан уриб туширилганини тан олди.

Эрон президенти ҳам ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва чуқур афсусда эканлигини баён этди.

«Бугунги тонг яхши бошланмади, лекин ҳақиқатни келтирди. Халқаро комиссия иши тугашидан олдин Эрон ўз айбини тан олди... Aммо биз уларнинг айбни тўлиқ тан олишларини истаймиз. Биз Эрондан тўлиқ ва очиқ терговга тайёр эканликларини, айбдорларни жавобгарликка тортиш, ҳалок бўлганлар жасадларини қайтишларини, компенсация тўловланишини ва дипломатик каналлар орқали расман узр сўрашларини кутамиз»,  деб ёзди Зеленский ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг