Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарафшон шаҳри кенгайтирилади, янги «Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади

Зарафшон шаҳри кенгайтирилади, янги «Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Навоийда бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятдаги уй-жой муаммосини кўтарди.

— Ҳозирги кунда вилоятда уй-жойга бўлган талаб юқорилиги барчамизга маълум. Айниқса, ушбу масала Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ўта долзарб. Шу билан бирга, келгуси беш йилда Навоий аҳолиси камида 150 минг нафарга ошади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Амалдаги давлат раҳбарининг таъкидлашича, Навоий вилоятида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Навоий шаҳрида янги массив барпо этилиб, 4 минг хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уйлар, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади;
  • Зарафшон шаҳри ҳудуди кенгайтирилиб, қўшимча 30 минг аҳоли яшаши учун, замонавий инфратузилмага эга бўлган, «Саноатчилар шаҳарчаси» қурилади;
  • бошқа туманларда 14 минг хонадонли 400 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг