Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Зарафшон» миллий табиат боғидаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

«Зарафшон» миллий табиат боғидаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

13 январь, шанба куни Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғининг «Олмазор» маҳалласи ҳудудида жойлашган қисмида ёнғин келиб чиққан ва ҳолат бўйича ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати берган хабарга кўра, ҳодиса жойига вилоят прокуратураси масъуллари етиб борган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Тергов жараёни эса Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Қайд этилишича, дастлабки ҳисоб-китобларда ёнғин натижасида табиатга етказилган зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Xabar.uz» аввалроқ ушбу ҳудудда деярли ҳар йили ёнғинлар юзага келиши, ёнғин натижасида эса катта дарахтлар кесилиб, ўтин қилиб сотиб юборилиши ҳақида хавотирларини ёзган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг