Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» яна катта молиявий можарода айбланяпти

«Ювентус» яна катта молиявий можарода айбланяпти

Италия федерал прокуратураси А сериядаги 62 та шубҳали трансфер бўйича иш очди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.

Прокуратуранинг айтишича, бир қатор трансферлар нархлари ошириб кўрсатилган. «Ювентус» клуби уларнинг ичида энг асосий гумондор бўлиб турибди. Туринликлар 21 футболчини 90 млн. еврога сотиб олишган, лекин трансферларнинг ҳақиқий баҳоси 3 млн. евродан сал ошади холос.

Шунингдек, «Наполи» жамоаси Франциянинг «Лилл» клубидан Виктор Осимхенни сотиб олган. Умумий миқдори 20 млн. евро бўлган ушбу трансфер ортидан яна 4 футболчи ўтган. Уларнинг учтаси қуйи серияларда ўйнаса, биттаси Францияда қолиб, ўйинга туша олмаяпти.

2006 йилда ҳам «Ювентус» катта молиявий можаро туфайли B серияга тушириб, йирик миқдорда жаримага тортилганди. Ўшанда клуб раҳбарияти ўйинлар ва ҳакамларни сотиб олганликда айбланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг