«Ювентус» идораларида тинтув бошланди
«Ювентус» футбол жамоасининг Турин ва Миландаги идораларида айни пайтда тинтув ўтказилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар маълум қилди.
Маълум бўлишича, «Ювентус» президенти Андреа Аньелли ва вице-президент Павел Недвед 50 млн. евро миқдорида ёлғон молиявий ҳисобот берганликда гумонланиб, терговга олинган.
Бу иккисидан ташқари собиқ спорт директори Фабио Паратичи ва жамоа тижорий бўлимининг 3 ходими ҳам гумон остида турибди. Тергов ишлари сўнгги 3 та мавсумдаги молиявий ҳисоботларни текшириш билан ўтяпти.
Аввалроқ Италия федерал прокуратураси А сериядаги 62 та шубҳали трансфер бўйича иш очгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, «Ювентус» клуби 21 футболчини 90 млн. еврога сотиб олишган, лекин трансферларнинг ҳақиқий баҳоси 3 млн. евродан сал ошади холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter