«Ювентус» футболчиларидан Роналдуни «авайлаш» талаб қилиняпти
Туриннинг «Ювентус» клубида тўп сурувчи бельгиялик яримҳимоячи Дауда Петерснинг айтишича, ўйинчиларга машғулотларда Криштиану Роналду билан қаттиқ тўқнашувлар тақиқланган.
«Calciomercato.it» ёзишича, «Ювентус» мураббийлари ўйинчилардан Роналдуни авайлашни сўрашмоқда.
«Мураббийлар машғулотларда Роналду билан тўп учун курашга киришганда унга жароҳат етказиб қўйишдан эҳтиёт бўлишни тинмай қулоғимизга қуйишади, чунки у жамоа учун катта пул келтиради», — деди 21 ёшли Петерс.
Бельгиялик футболчи бу вазиятда ҳаммадан кўп ўзини кўрсатиш истагидаги ёш футболчиларга қийинлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду «Ювентус»га «Реал Мадрид»дан 2018 йили ўтган. Трансфер қиймати 117 млн. еврога тенг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter