«Юмшоқ куч» ғояси муаллифи вафот этди

Америкалик сиёсатшунос, «юмшоқ куч» ғояси муаллифи Жозеф Най 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Гарвард университетининг Жон Кеннеди номидаги Бошқарув мактаби сайтида хабар берилди.
«Гарвард университети профессори Жозеф Най олтмиш йил мобайнида «юмшоқ куч» ва неолиберализм ғоялари устида ишлади», — дейилади хабарда.
Билл Клинтон АҚШ президенти бўлган 1993–2001 йилларда Най мудофаа вазири ёрдамчиси ҳамда Миллий разведка кенгаши раиси лавозимларида ишлаган. 1995 йилдан 2004 йилгача Гарвард Бошқарув мактаби декани бўлган.
Профессор ишлаб чиққан «юмшоқ куч» концепцияси мамлакатларнинг мажбурламасдан ва ҳарбий куч ишлатмасдан ўз мақсадларига эришишини англатади. «Куч фақат армиянинг қуроллари ва одамлари сони билан ўлчанмаслигини» тушунишда Най муҳим рол ўйнаган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter