Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Юлдузлар жанги»: «Тур де Франс» чемпиони Тиль Швайгерга ҳужум қилди

«Юлдузлар жанги»: «Тур де Франс» чемпиони Тиль Швайгерга ҳужум қилди

Фото: «Stuki-druki.com»

«Rbc.ru» хабар беришича, Испания полицияси «Тур де Франс» собиқ чемпиони Ян Ульрихни ҳибсга олди. У қўшниси — таниқли немис актёри ва режиссёри Тиль Швайгерникига безориларча бостириб кирган эди.

Аслида Ульрих и Швайгер Мальоркада қўшни уйларда яшашади ва иккаласи ҳам дам олишга келишганди. Швайгер уйида базм уюштираётганида Ульрих девордан ошиб ўтиб унинг меҳмонларига қўлидаги супурги билан таҳдид қила бошлайди. Чақирилмаган меҳмонни яхшиликча кетишга ундашидан наф чиқмагач, актёр полицияни чақиришга мажбур бўлган, дея хабар берган «Deutsche Welle».

Полиция участкасидаги суҳбатдан сўнг Ульрих вақтинча уйига қўйиб юборилди, бироқ унга қўшнилар билан мулоқот қилиш қатъиян тақиқлаб қўйилди. Велоспортчига жазо кейинчалик тайинланиши кутилмоқда.

«Frankfurter Allgemeine» газетаси ёзишича, бир пайтлар Швайгер ва Ульрих дўст бўлишган, аммо кейинчалик спортчи кескин ўзгариб, қуюшқондан чиқадиган бўлиб қолди. «Уни оиласини севувчи инсон сифатида яна кўришга умид қиламан», — деган актёр.

Ян Ульрих 1997 йили Франция йўлларидаги велопойгада ғолиб чиққан, 2000 йилги Сидней олимпиадаси олтин медали соҳиби. Лэнс Армстронгнинг асосий рақиби бўлган ва худди у каби допинг истеъмолида айбланиб қатор мукофотларидан маҳрум қилинган.

Швайгер эса ортиқча таърифга муҳтож эмас, унинг ўнлаб фильмлари ўзбек тилига дубляж қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг