Юк машинадаги 39 вьетнамлик ўлимида 7 кишига айблов эълон қилинди
Вьетнамнинг Хатинь провинцияси полицияси Буюк Британияда 39 нафар вьетнамликнинг ўлимидан сўнг ноқонуний миграция ташкилоти ва воситачилиги билан шуғулланган 7 нафар кишига айблов эълон қилди, дея хабар берди «Vietnam News» агентлиги.
«VnExpress» нашрининг ёзишича, айбланувчилардан олти нафари аллақачон қўлга олинган, фақат бир кишига халқаро қидирув эълон қилинган. Айни вақтда у Хитойда яширинмоқда.
Маълумотларга кўра, айбланувчилар ўз фаолияти давомида 60 дан ортиқ кишини Европа ва Буюк Британияга ноқонуний юборган.
Эссекс графлиги полицияси 23 октябрь куни Бельгиядан Буюк Британияга келган юк машинасидан 39 кишининг мурдасини топган. Уларни дастлаб Хитой фуқаролари деб ўйлашган. Бироқ кейинчалик вьетнамлик эканлиги ойдинлашди. Полиция бир нечта одамни, жумладан, юк машинаси ҳайдовчиси – Шимолий ирландиялик 25 ёшли Морис (Мо) Робинсонни қўлга олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter