Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимлари «фуқарони босиб олиб кетгани» видеосига изоҳ берилди

ЙПХ ходимлари «фуқарони босиб олиб кетгани» видеосига изоҳ берилди

Видеодан скриншот. 

27 апрель куни «Пахтачида ЙПХ ходимлари фуқарони уриб олиб кетишмоқда» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат 26 апрель куни Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида содир бўлган.

ЙҲХБ матбуот хизматига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари И.Исломов, Ф.Давронов ва Ф.Хайитовлар Пахтачи тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида хизмат олиб бораётган вақтларида «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчиси транспорт воситасини шубхали бошқариши билан эътиборни ўзига тортган. ЙПХ ходимларига яқинлашган вақтда тўсатдан ортга қайтиб олиб ҳаракатланган.

ЙПХ ходимлари хизматда фойдаланиш учун бириктирилган «Ласетти» русумли автомобилда ҳайдовчининг ортидан кузатиб боришган.

Ҳайдовчини тўхтатиш чоралари кўрилиб, ЙПХ ходимлари ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот қилган вақтда ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келган ва текшириш мақсадида тиббий кўрикка таклиф этилган.

Тиббий кўрикда агар мастлик ҳолати тасдиқланадиган бўлса чора кўрилиши мумкинлигини билган ҳайдовчи ходимларга фаол қаршилик кўрсатган.

Тиббий кўрик хулосасига кўра, ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқланиб, унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган ва «Дамас» русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг