Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимига пора берган фуқарога қарши иш очилди

ЙПХ ходимига пора берган фуқарога қарши иш очилди

Фото: Xabar.uz

Йўл патрул хизмати ходимига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  «Xabar.uz»га маълум қилди. 

Таъкидланишича, Қоракўл туманида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати ходими қоидабузарлик содир этган автомашина ҳайдовчисига «тўхташ» ишорасини берган. Асли Олот туманилик бўлган 36 ёшли ҳайдовчи Ч.П.нинг содир этган қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Турли баҳоналарни рўкач қилишига қарамасдан, унинг автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилган. Ўз қоидабузарлигининг оқибатларини тўлиқ англаб етмаган ҳайдовчи қонуний вазифасини бажарган йўл патрул хизмати ходимига 100 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

У ҳуқуқбузарлик билан баённома расмийлаштириш ва автомашинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига пора билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг