Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ЙТҲ содир этган фуқародан пора олган инспектор қамалди

Сирдарёда ЙТҲ содир этган фуқародан пора олган инспектор қамалди

ЙПХ ходими ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилишни ва суд тиббий экспертизасини енгиллаштиришни ваъда қилиб, эвазига 400 доллар талаб қилган.

Сирдарёда ЙҲХХ катта инспектори ЙТҲ содир этган шахсдан пора олганликда айбланиб қамалди.

Маълум бўлишича, у воқеа содир бўлган куни ЙТҲ юз берган жойни кўздан кечириб, йўловчилардан бирининг тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун тиббиёт экспертизасини тайинлаган. Ҳайдовчининг бошқарувидаги машинани эса шу куниёқ жарима майдончасига жойлаштирган. Орадан 4-5 кун ўтгач, ҳайдовчини ўз хизмат хонасига чақирган.

Сўнг у ЙТҲ содир этилгани бўйича терговга қадар текширув материалларини ҳайдовчининг фойдасига ҳал қилган ҳолда судга чиқариш, суд тиббий экспертизасини енгиллаштириш ҳамда автомашинани жарима майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ҳайдовчидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.

Ҳайдовчи ходимнинг бу таклифига рози бўлмасдан ва ўз вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Унинг аризасига асосан, ўтказилган тезкор тадбир давомида ЙҲХХ катта инспектори ўз хизмат хонасида 200 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди.

Суд якунида ЙҲХХ катта инспектори ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга ИИОда ҳар қандай лавозимда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг