«ЙПХ ходими ҳайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди» видеосига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ҳайдовчига ҳақоратли ишора кўрсатди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар, А.Дониш кўчаларида жойлашган деҳқон бозори олдида «Спарк» русумли автомашина ҳайдовчиси йўл қатнов қисмининг иккинчи қаторида тўхтаб турганлиги учун ЙПХ ходими Й.Абдуллаев томонидан бир неча бор огоҳлантирилган. Ҳайдовчи қоидабузарликни давом эттирганлиги учун ЙПХ ходими планшет ёрдамида автомашинани суратга олган. Шундан сўнг ҳайдовчи ҳолатга эътироз билдириб, видео тасвирга олишни бошлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда ходимнинг ҳатти-ҳаракати бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter