Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотган йўловчи қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотган йўловчи қидирувдаги шахс бўлиб чиқди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори М.Шарифбоев белгиланган дислокация бўйича туман ҳудудида «Автокон» мосламаси билан хизмат олиб бораётган вақтида «Нексия 3» русумли транспорт воситасини тўхтатган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, инспектор ҳайдовчи билан мавжуд қарздорлик бўйича суҳбат олиб бораётган вақтида, автомашина салонидаги ўзини ғалати тутган йўловчига эътибор қаратган. Йўловчи инспекторда шубҳа уйғотган ва фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида у туман ИИБга олиб борилган.

Йўловчи тўғрисидаги маълумотлар туман ИИБда компьютер базасига киритилганида инспекторнинг шубҳаси тўғри эканлиги ойдинлашган.

Йўловчи А.О.га нисбатан Тошкент вилояти, Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик)нинг 3-қисми «б» бандига асосан жиноят иши очилиб, 2019 йил 20 декабрь куни қидирув эълон қилинганлиги аён бўлган.

Қўлга олинган бу шахс энди қонун олдида ўз қилмишлари учун жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг