Компьютер учун кредит берилади, ўқиш ва имтиҳон харажатлари қопланади
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талаба-ёшлар, мустақил ҳаётга қадам қўяётган йигит-қизлар учун янги хизматлар жорий этилди.
My.gov.uz орқали «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер харидлари учун истеъмол кредитларини ажратиш ва уларнинг фоиз тўловларини компенсация қилишга ариза юбориш мумкин.
Бунинг учун икки томонлама компьютер олди-сотди шартномаси нусхаси бўлса бас. Ариза 3 кундан 5 иш кунигача кўриб чиқилади.
Шунингдек, «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш учун ариза ҳам my.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.
Бунда уч томонлама шартнома ва тўлов қоғози нусхаси бўлса кифоя. Ариза 15 кундан 30 кунгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ҳар иккала хизмат ҳам мутлақо бепул.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter