«Ёшлар» телеканали атрофидаги можаро: телеканал манба кўрсатмаган эдими? (видео)
Кеча «Xabar.uz»да «Муаллифлик ҳуқуқи можароси. Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи» сарлавҳали мақола эълон қилган эдик.
Мақолада «Troll.uz» лойиҳаси асосчиси Умид Ғофуров муаллифлик ҳуқуқини бузганлиги учун «Ёшлар» телеканали узр сўраши лозимлиги, акс ҳолда судга бермоқчи экани баён этилган эди.
Сайтимизга маълум қилишларича, «Ёшлар» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузмаган. Бошловчи жонли эфирда сайёҳ тўғрисидаги маълумот «Troll.uz» саҳифасида ёритилганини аниқ айтиб ўтган ва бу мавзуни ёритишни «Troll.uz» сайтининг хабар беришича...» дея бошлаган.
«Ёшлар» телеканали бу воқеага изоҳ бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter