Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи мукофоти: ғолиблар тақдирланди

Ёшлар иттифоқи мукофоти: ғолиблар тақдирланди

Фото: Ёшлар иттифоқи

Бугун, 25 декабр куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти»нинг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

Унда қатор вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий соҳа, санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасидаги фидойи ёшлар, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари ҳамда ОАВ иштирок этди.

Мазкур мукофот ёшларга давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги, фан-таълим ва ижтимоий соҳа, санъат, маданият, журналистика ва спорт соҳасидаги 33 та номинация бўйича берилиб, унинг миқдори ҳар бир совриндор учун энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида белгиланган.

Мукофотга вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳудудий ҳокимликлар томонидан 33 та номинация бўйича 700 нафардан ортиқ ёшлар номзодлари тавсия этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошида тузилган экспертлар комиссияси томонидан номзодлар ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, 24 та номинация бўйича 70 нафар ёшлар саралаб олинди.

«Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти» совриндорларини тақдирлаш маросими тўлиқ тасвирга олинди ҳамда 2017 йил 31 декабрь куни «Yoshlar» ва «Mening yurtim» телеканаллари орқали эфирга узатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг