Ёш қиз ўзини Зарафшон дарёсига ташламоқчи бўлди
11 июль куни соат 15:03 лар атрофида Зарафшон дарёси устидаги тоифаланган кўприкда бир қиз ўзини дарёга ташламоқчи бўлган. Лекин у Самарқанд шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қутқариб қолинган.
Маълум бўлишича, қизнинг бу қарорга келишига оилавий муҳитнинг носоғломлиги сабаб бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Куни кеча Наманганда ўзини Шимолий Фарғона каналига ташлаган аёл қутқарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter