Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёниб кетган Қўқон бозори ўрнида минга яқин замонавий дўконлар қурилади

Ёниб кетган Қўқон бозори ўрнида минга яқин замонавий дўконлар қурилади

Фото: “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 12 июнь куни Қўқон шаҳар, Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекс ҳамда унга туташ уйларнинг айримлари бутунлай ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Айни кунларда ушбу бозордаги дўконларни қисқа муддатда тўлиқ қайта тиклаш бўйича ишлар кетяпти. Ушбу ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудда Фарғона вилояти ҳокимлиги штаби ҳам ташкил этилган.

Вилоятдаги қурилиш ташкилотлари кўмагида 2000 нафардан зиёд ҳашарчи, керакли жиҳоз ва техника воситалари жалб этилган ҳолда бозор ҳудудида дастлаб тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан бозорнинг янги лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ҳожиқўзижон Исақовга кўра, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳар куни мониторинг қилиниб, тегишли тавсиялар бериб бориляпти.

“Режага кўра, бозор ҳудудида 977 та савдо дўкони қуриб битказилади. Бунинг учун 37 та қурилиш-пудрат ташкилотлари жалб этилган”, – дейди ҳокимлик мутасаддиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг