Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор! Ўзбекистонда қатор йўналишлар фаолиятига рухсат берилди

Тезкор! Ўзбекистонда қатор йўналишлар фаолиятига рухсат берилди

Фото: Xabar.uz

Республика ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, саноат, инфратузилма, транспорт ва логистика субъектларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда.

  • Хусусан, қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);
  • йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);
  • ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;
  • уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
  • тижорат банкларининг объектлардаги шохобчаларига (кассалари);
  • автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);
  • автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;
  • кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
  • нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;
  • тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, Коронавирус эпидемияси шароитида ушбу корхона ва ташкилотларни, савдо ва хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларни фаолият юритиши ҳамда қатор объектларда қурилиш ишларини давом эттириш санитария-эпидемология талаблари асосида белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг