Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлтўсар босқинчилар қонун олдида жавоб беришади

Йўлтўсар босқинчилар қонун олдида жавоб беришади

2022 йил 20 март кунидан 21 мартга ўтар кечаси соат 00:40 ларда, номаълум шахслар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янгишаҳар ва Чинобод кўчалари кесишган чорраҳасидан ўтиб кетаётган 23 ёшли А.С.ни тўхтатишади.

Босқинчилар унга тегишли бўлган баҳоси 350 АҚШ долларлик Samsung S-10 русумли телефон аппаратини қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб, сўнгра қўлларида бўлган пичоқни кўрсатиб, ўлдириш билан қўрқитишади. Унинг ёнида бўлган 42 АҚШ долларлик Novey А-70 русумли телефон аппарати ва 380.000 сўм пул маблағларини ҳам босқинчилик йўли билан қўлга киритишиб, ҳодиса жойидан яширинишади.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 27 ёшли О.М., 25 ёшли З.М. ҳамда Н.Ф.лар содир этганлиги аниқланиб, улар процессуал тартибда ушланган

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар нима сабабдан босқинчилик жиноятига қўл урганликлари аниқланмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг