Йирик тоғ курорти – «Wyndham Garden Charvak»да виллалар сотуви бошланди

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик тоғ курорти – «Wyndham Garden Charvak»нинг сотув офиси очилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда таъкидланишича, 100 гектар ҳудудда қурилаётган лойиҳани Туркиянинг «Dune Group Development» девелоперлик компанияси амалга оширяпти. Айни пайтда ишларнинг 30 фоизи бажариб бўлинди ва илк виллалар сотуви ҳам бошланган.
«Wyndham Garden Charvak» курорти келгусида йил давомида дам олиш учун барча шароитлар мавжуд курорт-шаҳар сифатида режалаштирилган бўлиб, 100 хонали 8 қаватли меҳмонхона, виллалар, бассейнлар, спорт ва болалар майдончалари, турли концепциялардаги ресторанлар, аттрационлар зонаси, спа-марказ, конфренц-заллардан иборат бўлади.
– Ўн йил олдин, биз Ўзбекистонга илк бор келганимизда, бу мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида камчилик биларди. Ҳозир эса бу ер дунёнинг турли бурчакларидан келган саёҳатчилар янги нарсаларни кашф этадиган мамлакат.
«Wyndham Garden Charvak» эса бу шунчаки навбатдаги лойиҳаларимиздан бири эмас, балки бу бизнинг Марказий Осиёда дам олиш хизматларини премиум даражасида бўлиши мумкинлигини кўрсата олиш имкониятимиз ҳамдир, – дейди Марказий Осиё, МДҲ ва Исроилдаги Wyndham Hotels & Resorts меҳмонхоналарини ривожлантириш бўйича бош директори Сергей Егоров.
Сергей Егоровнинг қўшимча қилишича, «Wyndham Garden Charvak» халқаро сайёҳларни жалб қилиш ва маҳаллий аҳоли учун барқарор инфратузилма яратишни назарда тутаётган Ўзбекистондаги энг муҳим курортга айланиши лозим.
– Лойиҳа қурилиши табиат ҳудудида бўлганлиги сабабли экологик нормаларга риоя этилиши қатъий назоратга олинган. Лойиҳамизнинг кичик макетига эътибор берган бўлсангиз, асосан яшил ҳудудга эътибор қаратганмиз. Бу билан курорт ҳудудининг табиат билан уйғунлигини йўқотмаслик мақсад қилинган. Ҳатто, бизнинг ҳудудда транспорт воситасида юриш мумкин бўлмайди. Балки электромобиллардагина ҳаркатланишга рухсат берилади.
Биз дам олишга келган одамларнинг бемалол оилавий ҳордиқ чиқаришлари, ўзларини қулай ва хавфсиз ҳис қилишлари учун қўлдан келганча ҳаракат қиляпмиз.
Дарахтлар масаласида эса, айни пайтда қурилиш кетаётган айрим ҳудудлардаги дарахтлар махсус техникаларда кўчириляпти, – дейди «Wyndham Garden Charvak» ҳамтаъсисчиси ва бош директори Атҳам Мирзааҳмедов.
Қайд этилишича, лойиҳа тайёрланиш жараёнида қатор имкониятлар ҳисобга олинган. Жумладан, ички ва ташқи туризм масаласида ҳам.
– Одамларимизнинг хориж давлатларидаги курорт манзилларга пул сарфлаб бориб келишяпти. Энди худди шу хизматларни тақдим қилувчи ўзимизнинг ресорт бўлади. Бу, ўз навбатида, дам олувчиларнинг пулини ва вақтини тежайди, – дейди А.Мирзааҳмедов.
«Wyndham Garden Charvak» халқаро тармоқ томонидан тўғридан-тўғри назорат остида қурилмоқда. Ҳамкор назорати режалаштиришдан тортиб то фойдаланишга топширишгача – лойиҳанинг бутун циклини қамраб олади.
Архитектуравий ечимлар, материаллар ва пардоз элементлари «Wyndham» халқаро жамоаси билан мажбурий келишувдан ўтади. Тармоқ вакиллари қурилиш майдончасига мунтазам ташриф буюриб, ҳар бир босқичда бренд стандартларига мувофиқликни текширадилар.
Бундай ёндашув юқори сифат даражасини ва дунёнинг турли мамлакатларида «Wyndham» бошқарувидаги объектларни танлайдиган меҳмонлар ишончини таъминлаш имконини беради.
Таъкидланишича, ресорт концепцияси яшашнинг ўзинигина эмас, балки бир жойнинг ўзида дам олиш, кўнгил очиш, овқатланиш ва халқаро даражадаги сервисни ҳам кўзда тутади.
Мажмуанинг 5,5 гектарини Ўзбекистондаги энг йирик аквапарк эгаллайди. Болалар учун хавфсиз трассалардан, катталар учун экстремал минораларгача, шунингдек тўлқинли бассейн, кенг-мўл лаунж-ҳудудлар ва фудкорт ташкил этилади. Аквапарк Марказий Осиё ва Европадаги энг кенг кўламли сув паркларидан бирига айланишни ваъда қилинмоқда.
2028 йилда фойдаланишга топширилиши айтилаётган йирик тоғ курори мажмуасида виллалар сотуви бошланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter