«Яшил» йўлак орқали ўтган талаба қонунни бузишга уринди

Амалдаги тартибларга мувофиқ хориждан ҳаво транспорти орқали юртимизга келаётган фуқаролар қиймати 2000 АҚШ долларига тенг бўлган товарларни халқаро аэропортларимизда ташкил этилган «яшил» йўлак орқали юртимизга божсиз олиб киришлари мумкин.
Агарда олиб кирилаётган маҳсулотлар қиймати ушбу меъёрдан ошса фуқаролар «қизил» йўлакни танлаши ҳамда меъёрдан ортиқча товарлар учун бож тўлаши зарур. Аммо, айрим шахслар юртимизда яратилаётган ушбу қулайликларни суистеъмол қилишга уринишмоқда, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.
«Тошкент» халқаро аэропортида божхоначилар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шу каби қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди.
«Пекин-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган республикамиз фуқароси, Хитойдаги «Чан шу» институти талабаси А.Ғ. «яшил» йўлак орқали бемалол ҳаракатланиб келар экан божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида ҳеч қандай ортиқча товарлари йўқлигини маълум қилди.
Аммо унинг багажи божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий нархи 23 946 750 сўмга тенг 100 қути тиббиёт игналари ва 1208 дона турли USB флэшкалар борлиги аниқланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter