Аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлак (коридор)лар ишга туширилмоқда

Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортидаги «яшил» ва «қизил» йўлаклар
Тошкент ва бошқа шаҳарлар аэропортларида 1 январдан икки йўлак (коридор) тизими ишга тушди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қўмитанинг расмий сайтида пойтахт аэропортидаги 2018 йил 1 январдан ишга тушадиган «яшил» ва «қизил» йўлак (коридор)лар суратлари эълон қилинди. Хабарда қайд этилишича, биринчилардан бўлиб Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ушбу тизим ишга тушган. Шунингдек, Термиз аэропортида ҳам икки коридор фаолиятини бошлаган.

Эндиликда мамлакат халқаро аэропортларида жисмоний шахслар нотижорий мақсадлар учун товарларни декларация қилиш шакллари сифатида божхона операцияларини амалга ошириш учун «яшил» ва «қизил» коридорлардан бирини танлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, йўловчиларга тушунарли ва қулай бўлиши учун Давлат божхона қўмитаси икки коридор тўғрисида батафсилроқ маълумот берувчи видеоролик ҳам тайёрлаган.

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter