Яқин соатлар ичида фақат Тошкент вилоятида коронавирус ҳолати қайд этилди

2020 йил 4 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 687 (+75) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барча 75 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 246, Тошкент вилоятида 101, Жиззах вилоятида 27, Сирдарё вилоятида 24, Наманган вилоятида 18, Самарқанд вилоятида 17, Андижон вилоятида 15, Қорақалпоғистон Республикасида 8, Қашқадарё вилоятида ҳам 8 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 55 281 (+427) нафар фуқаро (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 887 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter