Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияликлар, ўзбекистонлик зўровон, Олимпиада...

Японияликлар, ўзбекистонлик зўровон, Олимпиада...

18 июл куни ўзбек миллатига мансуб 30 ёшли йигит Токио олимпиадасининг асосий жойи бўлган Япония миллий стадионида япон аёлига тажовуз қилинганликда гумонланиб ҳибсга олинганди.

AFPBB янгиликлари, JIJI com сайтининг хабарига кўра, гумонланувчи Д.Раҳматуллаев воқеа содир бўлган куни кўнгилли япон аёли билан маросимга тайёргарлик машғулотларини биргаликда томоша қилган ва кейин зўровонлик билан боғлик жиноятни содир этган.

Kyodo News хабарига кўра, иккаласи ҳам мусобақага алоқадор бўлмаган, яъни штатдан ташқари ходимлар бўлган.

NHK телеканалининг хабарида айтилишича эса, Раҳматуллаев айбловларни рад этган. AFPBB янгиликлари нашри 200 дан ортиқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бу хабарга муносабатини эълон қилган. Хўш, японияликлар бу ҳолатни қандай баҳолашмоқда?

Япониялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарият қисми асосан урғуни Токио олимпиадасининг хавфсиз ўтказилишини қаттиқ назоратга олиниши лозимлигига эътибор қаратиш кераклигини таъкидлашган. Ва изоҳлардан шуни англаш мумкинки, бирор инсон на айбланувчини ва на айбдорни нафсониятига,шахсиятига тегадиган ҳақоратларни ишлатмаган. Яна қизиқ томони бирор инсон аёлнинг ўзини айбдор қилмаган.

Афтидан қонун-қоидага қаттиқ риоя қиладиган японияликлар айнан коронавирус авж олган пайтда меҳмонларнинг ташрифини унчалик ҳам хушламаётган кўринади. Яъни, кўпчилик изоҳларида ковид авж олган пайти мана шундай халқаро миқёсдаги фестивалнинг ўтказилиши шарт эмаслигини урғулашган. Жуда кўпчилик эса хавфсизликни муҳим санашган.

Эътиборингизга нашрда рақам билан белгиланган айрим японияликларнинг бу ҳолатга муносабат билдирган изоҳларини ҳавола этамиз:

  1. Ўйлайманки, хавфсизлик масалалари аллақачон мавжуд бўлиши керак эди. Масалан, томошабинлар ўриндиқлар орасидан бемалол юриши лозим.
  2. Ўзбекистонликлар иштирок этишдан четлатилиши лозим, шунда ўзбек халқи ушбу жиноятчини муносиб жазолайди.
  3. Бошқа мамлакатларда бундай пайтда аёлни, яъни жабрланувчини айбдор қилишади. Агар мен прокурорнинг ўрнида бўлганимда 20 йил қамоқ жазосини берган бўлардим.
  4. Бу ковид бўлиб турган пайтда олимпиада ўйинларининг ўтказилиши билан мутлақо боғлиқ нарса эмас, бошқа пайтда ҳам содир бўлиши мумкин эди.
  5. Бу кўп жиҳатдан кечирилмас жиноятдир. Ҳамма коронавирусдан хавотирда бир пайтда, яна миллий стадионда бу каби нохуш ҳолатларнинг олимпиада очилиш маросими пайтида юз бераётгани... Мен таърифлаш қийин бўлган ғазабни ҳис қилаяпман.
  6. Жиноятчи қўрқманг! Узр сўрамасангиз гуноҳларингиз оғирроқ бўлади. Олимпиада ташкилотчилари шу аёл каби кўнгиллиларнинг хавфсизлигини ўйлашлари керак. Шунга ўхшаш бошқа ҳайвонлар жинсий тажовуз мақсадида қўй ниқобида юришади. Япониялик саёҳатчилар чет элларда жинсий тажовузга учраганлиги ва Японияда содир бўлаётган бундай ҳодисанинг оммавий ахборот воситалари томонидан кўпроқ очиқланиши аёлларнинг сергак бўлишга ундайди...
  7. Бутун Ўзбекистонни депортация қилиш керак.
  8. 49. Бу қандай вазият? Сиз билан гаплашиш учун келган қизга ҳужум қилдингизми? Ёки иш билан банд қизга тўсатдан ҳужум қилдингизми? Мен қизнинг айбини қидиришни истамайман. Бу соф қурбон деб ўйлайман. Лекин агар биринчиси бўлса, мен унда ҳар қандай одамдан эҳтиёт бўлишим керак, иккинчиси бўлса, мен қандай қилиб ўзимни ҳимоя қилишни билишим керак.
  9. Йўқ. Олимпиада муаммо эмас, чет эллик муаммо.
  10. «Йўқ» дея олмайдиган архаик табассумли япон аёли…
  11. Олимпиадани тўхтатайлик. Асл спорт билан шуғулланайлик.
  12. Кўнгилли аёллар, ушбу олимпиада хавфли, илтимос ҳозир рад этинг, сизнинг ҳаётингиз ва иффатингиз ҳаммасидан муҳимроқ.
  13. Худбин одамлар келиб-кетадиган олимпиада нимани англатади?
  14. Шу тинчлик фестивалими? Тинчлик фестивалида жинсий тажовуз содир бўлишини қандай изоҳлаш мумкин? Ахир чет элликлар бўлмаса ҳеч қандай воқеа содир бўлмасди. Ҳатто битта япон фуқароси ҳам чет элликлар томонидан зарар кўрмаслиги керак. Жиноят содир этган чет элликлар зудлик билан ватанига қайтарилиши керак.
  15. Нега Японияга келдингиз?
  16. Гана, Ветнам ва Ўзбекистон каби чет элликлар томонидан зўрлаш ҳолатлари тез-тез учрайди. Тахминан 10 йил ўтгач шаҳардаги савдо автоматлари йўқ бўлиб кетади. Орқа хиёбонларда гиёҳванд моддалар савдоси авж олади ва аёллар тунги вақтларда дўконларга ёлғиз боролмайдиган жамият бўлади.
  17. Аёлларни жазосиз зўрлаш мумкин бўлган маданият мамлакатида мен бу чет элликларни кечира олмайман. Келинг, Японияни ҳимоя қилайлик. Четдан келган ишчиларни ҳаммаси жиноятчи эмас, аммо яқинда даладаги маҳсулотлар ўғрилари чет элликлар, қотилликлар чет элликлар, талон-торож қилувчилар ҳам чет элликлар.
  18. Осакада ганаликлар деб атладиган чет элликлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўғирлаш ва тез-тез жиноятлар содир этилиши кўзга ташланмоқда. Япония «ширин» мамлакат эмаслигини ва Япония қонунларга бўйсунадиган мамлакат эканлигини кўрсатишингизни истардим.
  19. Илтимос, Ўзбекистонни депортация қилинг! Япония қамоқхоналарида, албатта ўз ватанига қайтганидан кўра, юқори турмуш даражаси бўлади, жазо йўқ. Ушбу жиноят қасддан содир этилаётган бўлиши мумкин. Бу нима. Суга, Коике ишингизни тўғри бажаринг. Бу халқаро муаммо.
  20. Кўряпсизми, жаноб Суга, жаноб Хашимото, жаноб Марукава, мен халқим учун ноз-неъмат етиштираётганимда, мамлакатимиз фуқаросига ҳужум қилишди. Қаерга қараяпсизлар, халқни ҳимоя қилиш учун яна кўп нарсалар қилиш керак!
  21. Мен митинг ўтказмаслигим мумкин. Аммо японлар сабр-тоқатининг чегараси бор. Чет элликлар билан боғлиқ жиноятлар жуда кўп. Япония чет элларга қараганда тинчроқ...
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг