Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониялик ҳамшира ўзи ўлим ёқасида деб ҳисоблаган 22 кишини ўлдириб юборган

Япониялик ҳамшира ўзи ўлим ёқасида деб ҳисоблаган 22 кишини ўлдириб юборган

Фото: «РИА Новости»

Япониялик ҳамшира 22 кишининг умрига зомин бўлди. «РИА Новости»нинг ёзишича, у ўзи ҳамширалик қиладиган пайтда ўлади деб ўйлаган беморларни аввалдан укол қилиб ўлдириб қўяқолган.

Полиция Кубокини 2016 йил вафот этган 88 ёшли Созо Нишикаванинг ўлими юзасидан қўлга олди. Аниқланишича, ҳамшира эркакнинг ўлими куни навбатчиликни икки соат аввал бошлаган ва унга аввалроқ инъекция юборган. Натижада эркак унинг иш вақти бошланишидан аввал вафот этган.

Ҳамшира худди шундай уколни аввал ҳам 21 кишига қилгани аниқланди.

«Sabah»нинг хабар беришича, Ёкогама шаҳридаги «Огучи»шифохонасининг собиқ 31 ёшли ҳамшираси Аюми Кубоки қўлга олинганидан сўнг, барча қилмишларини тан олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг