Японияда жазирама иссиқлик туфайли қарийб 150 киши оламдан ўтди
Ўтган етти кун давомида Токиода жазирама иссиқлик туфайли 17 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу Японияда бутун ёз давомида қайд этилган энг иссиқ ҳафта бўлди.
Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, охирги ҳафта мобайнида вафот этганларнинг ёши ўртача 40 — 90 ёшни ташкил этади. Аномал иссиқлик қурбонларининг аксарияти 70 ёшдан ошган.
Душанба куни Хамамацу шаҳрида термометр устуни Цельсий бўйича 41,1 даражагача кўтарилган. Бу билан икки йил олдинги рекорд кўрсаткич такрорланди. Токиода жазирама иссиқлик 35-36 даражага етади.
Японияда августнинг бошидан бери аномал жазирама қурбонлари умумий сони 148 кишига етди. Ўтган йили жазирама иссиқлик туфайли мамлакатда 126 киши оламдан ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter