Японияда ичида қарийб 400 киши бўлган самолёт ёниб кетди
Japan Airlanes авиакомпаниясининг самолёти Токио аэропортига қўнаётганда ёниб кетди, бунга қирғоқни қўриқловчи самолёт билан тўқнашув сабаб сифатида келтирилмоқда. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт Япония шимолидаги Саппоро шаҳридан Токиога учаётганди.
Телеканал маълумотларига кўра, самолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари эвакуация қилинган. Борт ичида 367 киши бўлгани айтилмоқда.
Тақдим этилган кадрларда аланга ҳаво кемасини бутунлай вайрон қилгани, қора тутуннинг ҳавога тарқалаётганини кўриш мумкин.
Эҳтимолий қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter