Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония яқинида 42 денгизчи ва 5800 бош сигир чўкиб кетди

Япония яқинида 42 денгизчи ва 5800 бош сигир чўкиб кетди

Фото: «All4desktop.com»

Япония яқинида бортида 42 нафар денгизчи ва 5800 бош сигир бўлган юк кемаси сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Пўртанага тушиб қолган кема дастлаб тўхтаб қолган, кейин эса кучли тўлқин туфайли ағдарилиб, денгизга чўкиб кетган. Хабарларга кўра, кема бортида Янги Зеландиядан Хитойга олиб кетилаётган 5800 бош сигир бўлган.

Омон қолган экипаж аъзоларидан бирининг маълум қилишича, кема бортида яна 42 нафар одам — 38 та филиппинлик, 2 та зеландиялик ва яна 2 та австралиялик бўлган. Катта офицер кўрсатмага биноан тезда қутқарув нимчасини кийиб, денгизга сакраганини сўзлаб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг