Январнинг сўнгги кунларида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво ҳукмрон бўлади?
Гидрометеорология маркази дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади. Шу кунларда республика бўйича ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари қуёш ҳавони 10-15 даражагача иситади, кечалари эса 2 даража совуқ - 3 даража илиқ атрофида бўлган бироз совуқ сақланиб туради.
Ойнинг охириги куни республикада ёмғир ёғади.
Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кузатилади. Шу кунларда республика бўйича ёғингарчиликсиз, илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари қуёш ҳавони 10-15 даража илиққача иситади, кечалари эса 2 даража совуқ – 3 даража илиқ атрофида бўлган бироз совуқ сақланиб туради.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келади, бунинг натижасида булутлилик зичланиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 12-17 даража илиқ, шимолда 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқори бўлади.
29-31 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter