Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Янгийўлдаги ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Янгийўл шаҳрида 8 яшар қизни бегона шахс олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, жорий йилнинг 29 январь куни соат тахминан 12:10 ларда номаълум шахс Янгийўл шаҳри Самарқанд кўчасида жойлашган 10-сонли ўрта таълим мактаби олдидан ўтиб кетаётганида мазкур мактабнинг 1-синф ўқувчиси 2013 йилда туғилган вояга етмаган «С»га «отанга олиб бораман ва бозордан ширинлик (шоколад) олиб бераман, онанг айтди» деб уни алдаш йўли билан қўлидан ушлаб, Самарқанд кўчаси бўйлаб ҳаракатланади.

Кўчанинг темир йўл вокзали олдидан ўтиб кетишаётганида, уларни ушбу кўчада кабоб тайёрлаб сотувчи Абдулазиз О.  кўриб қолганлиги сабабли номаълум шахс «С» ва унинг сумкасини ташлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 03.02.2021 йилда Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми «а» банди (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг