Янгийўлда ҳам машина портлади, қурбонлар бор
Кеча, 23 июнь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия-2» машинасига ўрнатилган газ баллони портлаган.
Оқибатда машина ичидаги ҳайдовчи ва унинг онаси жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва 2 нафар қизи (5 ёш ва 2 ёш) воқеа жойида вафот этган.
Машина Самарқанд вилоятига тегишли бўлган. Ҳозирги пайтда суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, кеча Жиззахда ҳам «Жигули» машинаси портлаб кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter