Янгийўлда бошқарувни йўқотган автобус ағдарилиб кетди
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида яшовчи У.Т. «Исузу» русумли автобусни «Тошкент-Термиз» йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабаб бошқарувни эплай олмай, автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.
Натижада автобусдаги йўловчилардан фақат бир фуқаро Ф.С. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter