Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгиҳаёт тумани ўз логотипига эга илк туман бўлди

Янгиҳаёт тумани ўз логотипига эга илк туман бўлди

Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт тумани Ўзбекистонда ўз логотипига эга бўлган илк туман бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Туман логотипи ўзига хос маънога эга бўлиб, унда Янгиҳаёт сўзидаги икки калит ҳарф – «Y» ва «h» ифодаланган. Ушбу ҳарфлар мовий ва зангори рангларда бўлиб, улар янги, тоза, соф ҳаётни билдиради. Логотип шаклида ўткир ва чорак айлана кесишувларидан фойдаланилган. Бу услуб ўзида ҳам шарқона, ҳам замонавий минималистик услубни ўзида мужассамлаштирган. Шунингдек, ҳарфлар шакли япроқларни эслатади. Япроқлар эса катта бир дарахт бўлиб, туман Ватанимизнинг бир бўлаги эканини англатади.


«Қисқача қилиб айтганда, янги туман Янги Ўзбекистоннинг янги ҳаётини ўзида мужассам этишга, ҳар ишда креатив, биринчи ва масъулият билан ёндашишга бел боғлаган. Туман ўз имижини яратаркан, ушбу логотипни кўрганингизда Янги бир ҳаёт, сифат, фаровонлик ва масъулият эсингизга тушишини мақсад қилган!»,- дейилади ҳокимият хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг