Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил кечаси тартиб бузган «Mercedes-Benz» эгаси 15 суткага қамалди

Янги йил кечаси тартиб бузган «Mercedes-Benz» эгаси 15 суткага қамалди

Фото: ЙҲХББ

Тартибни бузиб, қоидаларни менсимаган ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

2022 йил 31 декабрь кунидан 2023 йил 1 январь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳрининг «Хўжа Аҳрор Валий» кўчасида «Mercedes-Benz» русумли, 01L700OA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Р.А. атрофдаги фуқаролар эътиборини жалб этиш мақсадида хавфли бўлишига қарамасдан турли манёврлар билан «дрифт»лар бажарган. Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлиги етмагандек, уни тартибга чақиришга уринган ходимларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмаган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар бугун, 2023 йил 3 январь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан ўрганилиб, фуқаро Р.А.нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-, 194-модда 1-қисм ва 195-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг