Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги штаммга қарши янги вакцина яратиладими?

Янги штаммга қарши янги вакцина яратиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг айтишича, коронавируснинг «омикрон» штаммига қарши янги вакцина яратишга ҳожат йўқ, чунки амалдаги вакциналарнинг бу штаммга қарши бесамарлиги исботланмаган.

Айни пайтда дунёда коронавируснинг «омикрон» штамми шиддат билан тарқалмоқда. Энди АҚШ ва Жанубий Корея билан бирга жами 24 та давлатда ушбу штамм аниқланди.

Шу сабабли ЖССТ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли хавф гуруҳига мансуб одамлар, жумладан, 60 ёшдан ошган ҳамда ёндош касаллиги мавжуд кишиларга оммавий тадбирларда қатнашмаслик, аҳоли гавжум жойларга бормаслик ҳамда саёҳатга чиқмай туришни тавсия этмоқда.

«Омикрон» қайд этилган Жанубий Африка мамлакатлари, хусусан, ЖАРда катта ёшли аҳолининг тўртдан бир қисми ҳануз эмланмагани учун Хитой 600 миллион доза вакцина етказиб беришга қарор қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг