Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Янги Ўзбекистон» университети айрим божхона тўловларидан озод этилди

«Янги Ўзбекистон» университети айрим божхона тўловларидан озод этилди

Фото: Xabar.uz

«Янги Ўзбекистон» университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Таъкидланишича, қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар, жумладан, қуйидагилар:

  • энг иқтидорли ёшлар ва юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчиларнинг илмий мактабларини шакллантириш;
  • халқаро стандартлар ва илғор тажриба асосида тиббиёт соҳасида таълим, амалиёт ҳамда илмий тадқиқот фаолияти уйғунлигини таъминлаш, соҳа учун рақобатбардош ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш.

Университет ҳузурида Илғор билим ва тажрибалар трансфери маркази ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан университетнинг магистратура мутахассисликлари талабаларига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълимнинг бакалавриaт босқичига жорий қилинган давлат грантини ажратиш тартиби жорий этилади.

2027 йил 1 декабргача университет учун олиб келинадиган ва муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (ҚҚС, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг