Янги ўқув йили олдидан 5 йиллик алимент пуллари ундириб берилди
Янги ўқув йили бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни кунларда ота-оналар фарзандлари учун ўқув анжомлари, мактаб учун формалар, мавсумий кийимлар сотиб олиш билан банд. Бу эса албатта, катта маблағ талаб қилади.
Мажбурий ижро бюроси органларига ҳам бу даврда алимент ундирувлари бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушади ва ундирув ишлари янада жадаллаштирилади.
Тарафлар билан олиб борилаётган тушунтириш ишлари, профилактик тадбирлар натижасида ундирув самарадорлиги ортиб, алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган фуқаролар сони ҳам ошмоқда.
Мисол учун, шаҳрихонлик Б.Худойбердиев ҳам 5 йиллик алимент пулларини олдиндан тўлаб беришини билдирди. Ундирувчи Д.Мамажонова ҳам бу фикрни мақуллади.
Иш ҳужжатларида қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 19.01.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Худойбердиевдан ундирувчи Д.Мамажонованинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.
Қарздор Б.Худойбердиев куни кеча 2023 йил август ойидан 2028 йил август ойига қадар 5 йиллик давр учун ҳисобланган 66 245 939 сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.
Ундирувчи Д.Мамажонова фарзандининг эҳтиёжлари учун бу пуллар мавсум янгиланаётган вақтда берилганлиги айни муддао бўлганлигини билдирди, дейди Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими давлат ижрочиси Жамшидбек Юнусалиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter