«YANDEXGO UB» МЧЖ огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси томонидан «YANDEXGO UB» МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган.
Бугунги кунда Yandex Go платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.
«Рақобат тўғрисида»ги Қонунга асосан, устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиш, хусусан монопол юқори нарх белгилаш тақиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси «YandexGo UB» МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter