Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна уч кишида коронавирус тасдиқланди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Яна уч кишида коронавирус тасдиқланди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: «Pressball»

2020 йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган. Мутахассислар томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясига қарашли Истанбул — Тошкент йўналишидаги 274-рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган.

Хабарга кўра, ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг