Яна бир тоифа кишиларга ўқишга кириш учун имтиёз берилади
Келгуси ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларидаги «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича айрим тоифа кишилар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Бу ҳақда Ҳукуматнинг жорий йил 14 октябрда имзоланган «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.
Қарорга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
ШУнингдек, 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали юритиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter