Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир судья вазифасидан озод этилди

Яна бир судья вазифасидан озод этилди

Фото: Xabar.uz

Судьялар олий кенгашининг қарори билан судьялик қасамёдини бузганлиги учун Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси Ойбек Тошпўлатов лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси В. Сатторова;
  • Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М. Салимов;
  • Андижон вилоят судининг раиси Т. Мелибоев;
  • фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси С. Раҳматуллаев;
  • фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев интизомий жавобгарликка тортилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг