Яна бир президент Ким Чен Ин билан учрашиш истагида
Сурия президенти Башар Асад Шимолий Кореяга ташриф буюриш нияти борлигини айтди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берган.
Башар Асад бу ниятини Шимолий Кореянинг Суриядаги элчисидан фахрий ёрлиқни қабул қилиб олаётганида айтган. «Расмий Дамашқ Шимолий Корея олиб бораётган сиёсатни қўллаб-қувватлайди. Корея яриморолида ижобий томонга ўзгаришлар бўляпти», — дея таъкидлаган Башар Асад.
Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда Шимолий Корея дунёга очилмоқда. АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасида шу йил 12 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтиши кутилаётган олий даражадаги учрашувлар дунё афкор оммасининг эътиборида турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter