Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна бир миллиардернинг қимматбаҳо яхтаси ҳибсга олинди

Яна бир миллиардернинг қимматбаҳо яхтаси ҳибсга олинди

«А» яхтаси – дунёдаги энг катта елканли кема ҳисобланади

Италия молия гвардияси россиялик тадбиркор Aндрей Мелниченконинг «A» яхтасини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда a Repubblica. Унинг нархи 530 миллион еврога баҳоланган.

«А» яхтаси – дунёдаги энг катта елканли кема ҳисобланади. Кема машҳур француз дизайнери Филипп Старк томонидан ишлаб чиқилган. Яхта 2008 йилда Германиянинг Кил шаҳрида фойдаланишга топширилган.

Мельниченко Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти натижасида 9 март куни Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

Forbesнинг энг бой одамлар рейтингида у Россияда тўққизинчи ва дунёда 165-ўринда (11,6 миллиард доллар), Bloomberg рейтинги бўйича эса Россияда иккинчи ва дунёда 66-ўринда (21,4 миллиард доллар) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмоновнинг яхтаси ҳибсга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг