Яна бир давлат Россия борасида фуқароларини жиддий огоҳлантирди
Жанубий Корея ҳукумати ўз фуқароларини эҳтимолий терактлар хавфи туфайли Россияни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда «Московский комсомолец» газетасининг Телеграм-каналида хабар берилди.
Аввалроқ Россия пойтахтида эҳтимолий терактлар хавфи ҳақида АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган эди.
Ғарб дипломатлари Москвадаги одамлар гавжум жойларда терактлар хавфи «яқин 48 соат ичида» давом этишини таъкидлади.
Шу муносабат билан, АҚШ ва Буюк Британия фуқароларига шу кунларда Россия Федерациясига саёҳат қилишдан чекланиш, Россияда бўлиб турганларга эса зудлик билан мамлакатни тарк этиш тавсия қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter