Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яккасаройда пиёда икки машина тагида қолиб кетди

Яккасаройда пиёда икки машина тагида қолиб кетди

2022 йилнинг 5 июль куни соат тахминан 00:05 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи 1979 йилда туғилган З.Ю. «Hyundai Santa Fe» русумли автомашинада ҳаракатланиб, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Зарба натижасида пиёда йиқилган ва бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.Х. бошқарувидаги «Toyota» русумли автомашина тагида қолиб кетган.

Натижада пиёда, 1980 йилда туғилган В.С. олган тан жараҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг