XXI асрнинг энг яхши видеоўйинлари аниқланди
Британиянинг «The Guardian» нашри XXI асрнинг энг яхши видеоўйинлари рўйхатини тузди. «REGNUM» ёзишича, рўйхатга 2000 йилдан бери чиққан ўйинлар саралаб олинган.
«Қумсоат» жанридаги «Minecraft» XXI асрнинг энг яхши компьютер ўйини деб топилди. Унинг биринчи версияси 2009 йили чиққанди, 2019 йилга келиб 175 миллион нусхада сотилди. Ҳозир смартфонлардан тортиб виртуал реаллик қурилмаларигача — бу ўйинни ўйнаш мумкин.
Иккинчи ўринда — «Nintendo Switch» пластформаси учун ишлаб чиқарилган «The Legend of Zelda» туркумига кирувчи ўйин — «Breath of the Wild» (2017 й.).
Учинчи ўринни 2011 йилда «PlayStation 3» ҳамда «Xbox 360» платформалари учун чиқарилган «Dark Souls»нинг биринчи серияси эгаллади.
Шунингдек, «Half-Life 2», «Ведьмак 3», «GTA V», «Halo», «Portal 2», «BioShock» ҳамда «Bloodborne» асримизнинг энг яхши ўйинлари қаторидан жой олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter